Муносиб номзодни танлайман

Лилия НИГМАТУЛЛИНА,

Тошкент давлат архитектура ва қурилиш институти магистри:

Ўзбекистон – кўп миллатли мамлакат. Бу юртда тинч ва аҳил-иноқликда яшаётган барча миллат ва элат вакиллари она Ватан тараққиёти йўлида бир тану бир жон бўлиб меҳнат қилмоқда. Шуларни ўйлар эканман, Ўзбекистондек осуда ва жаннатмакон юртда туғилиб, вояга етганимдан фахрланаман. Унинг порлоқ келажагига даҳлдор эканимдан ғурур ҳиссини туяман. Мамлакатимизда юз бераётган оламшумул ўзгаришлар, унинг кундан-кунга чирой очиб, тараққий этиб бораётгани оддий фуқаро сифатида мени ҳам хушнуд этади.

Шу кунларда ўтказилиши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови барчамизнинг ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. Ҳозирда Президентликка номзодларнинг чиқишлари, уларнинг Ватан равнақи йўлида хизмат қиладиган дастурлари билан яқиндан танишмоқдамиз. Мен ҳам 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этиб, ўзим муносиб деб билган номзодга овоз бераман.

Яна ўқинг:  7 кун давомида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: