Бетакрор юртнинг, бунёдкор элнинг бахтиёр фарзандлари

Пойтахтимизда юртимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида “Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда ўз ақл-заковати, ғайрат-шижоатига суяниб, юксак марраларни эгаллаётган Ватанимизнинг иқтидорли ёшлари иштирок этди.

Фестивал иштирокчилари мамлакатимизнинг бош майдонида бўлиб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари билан ўтказилган учрашувда ёшлар мамлакатимизда янги қабул қилинган қонунлар, уларнинг мазмун-моҳияти, қонунларга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида маълумотларга эга бўлди.

Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судида судья ва экспертлар билан бўлган учрашувда Конституциявий суднинг ташкил этилиши, ваколатлари, фаолияти самаралари ва халқаро ҳамкорлик алоқалари тўғрисидаги билим ва тушунчаларини янада бойитди.

 

В. ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Тошкент мактабларига 10-11 синфлар қайтарилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: