ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ

касб-ҳунар таълими муассасаларини амалий-услубий ривожлантиришда муҳим омил

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 14 мартдаги “Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига амалий-услубий ёрдам кўрсатиш юзасидан олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тўғрисида”ги буйруғига мувофиқ ёшларга берилаётган назарий билимлар ва амалий кўникмаларни янада мустаҳкамлаш, битирувчи ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга, ўрта махсус касб-ҳунар таълими билан олий таълим ўртасида узвийлик ва узлуксизликни янада мустаҳкамлашга кўмаклашиш мақсадида Янгийўл Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда семинар-тренинг ўтказилди.

Семинар-тренингда Тошкент давлат иқтисодиёт университети катта ўқитувчиси, иқтисодиёт фанлари номзоди Аваз Агзамов иштирок этди ва коллеж ўқувчиларига солиқ тизимининг иқтисодиётдаги ўрни ҳамда жамиятнинг ривожланиш тарихида солиқлар тўғрисидаги назарияларнинг ўзига хослиги, уларнинг таҳлили орқали самарали солиқ тизими моделини янада такомиллаштириб бориш имкониятини слайдлар кўринишида изоҳлаб берди. Бу эса йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди. Шунинг­дек, “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши бўйича таълим олаётган 123-гуруҳ ўқувчилари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, бу каби семинар-тренинглар ўқувчиларнинг ўз мутахассисликларини янада чуқурроқ ўрганиб, ҳаётга кенг татбиқ этишларига пухта замин ҳозирлайди.

Малоҳат ТУРСУНОВА,

Янгийўл Хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Таэквондочиларимиз БААда барчани лол қолдирди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: