Ёшларга сайлов қонунчилиги ҳақида тушунча берилди

Камолотга етган ёшларнинг онг-у шуурида унинг орзу-умидлари, интилишлари, ҳақ-ҳуқуқи мужассам. Жамиятимизда бўлаётган оламшумул ўзгаришлар эса бевосита уларнинг ижтимоий ҳаёти билан боғлиқ жараёндир.

Муҳим сиёсий жараёнларда эса кенг омма, хусусан, ёшларнинг эркин иштирокини таъминлаш демократик давлатчиликнинг асоси ҳисобланади.

Ҳозирда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу сиёсий жараён айниқса, илк бор овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган ёшлар учун икки ҳисса масъулиятлидир. Эндиликда улар ўз ҳақ-ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда ўзлари муносиб деб билган номзодга овоз беришади. Бироқ, бу жараёнда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш учун ёш сайловчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш зарур.

Республикамиздаги ўрта-махсус ҳамда олий таълим даргоҳларида бўлиб ўтаётган сайлов олди учрашувлари ва тарғибот-ташвиқот ишлари эса ана шу эзгу мақсад йўлида ташкил этилмоқда. Хусусан, бизнинг коллежда ҳам бу галги сайлов жараёнида 495 нафар ўқувчи иштирок этиши кутилмоқда. Шуларни инобатга олган ҳолда таълим масканимизда семинар-тренинглар ташкил этилди. Ўтказилган тадбирларда жамиятни янада янгилаш ва демократлаштириш фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш билан узвий боғлиқлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, миллий сайлов тизими, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонун, унга сўнгги йилларда киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, сайловчиларнинг қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари хусусида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, барча тадбирлар қизғин ва сермазмун ўтди. Унда қатнашган ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

 

Раҳима МАМАЖОНОВА,

Ангрен кўмир саноати касб-ҳунар коллежи “Ижтимоий фанлар”

кафедраси ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Хушхабар, рақамлар (2014/43)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: