Аёллар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари

Андижонда “Ўзбекистонда аёллар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари” мавзуида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда вилоятдаги олий таълим муассасалари профеcсор-ўқитувчилари, хотин-қизлар бошланғич ташкилотлари раислари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сайловда вилоятимизда 994 мингга яқин хотин-қиз овоз бериши кутилмоқда. Вилоятда хотин-қизларнинг ушбу сиёсий жараёнда фаол иштирок этиши, сайловни очиқлик, тенглик ва адолат тамойиллари асосида ўтишини таъминлаш борасида кенг кўламли тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, сайловда иштирок этадиган хотин-қизлар, айниқса, овоз беришда биринчи марта қатнашадиган қизларнинг бу борадаги билим ва тушунчаларини бойитишга қаратилган мулоқот, учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилаётир.

Семинарда тарғибот ишларини янада кучайтириш юзасидан фикр алмашилди.

 

Умиджон МАМАРАСУЛОВ,

Андижон вилояти

Яна ўқинг:  Муносиб номзодни танлайман

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: