4 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови куни

Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашуви

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Сурхондарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастури юзасидан маъруза қилди.

Дастурда Биринчи Президентимиз бошлаб берган кенг кўламли ислоҳотларни изчил давом эттириш, давлат ва жамият бошқаруви тизимини такомиллаштириш, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари” концепциясини амалга ошириш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этиш, фуқароларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, давлат ҳокимияти тизимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ролини кучайтириш, кўппартиявийлик тизимини мустаҳкамлаш, янгича ва мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган, ҳалол, ўз Ватани ва халқига содиқ кадрларни тайёрлаш бўйича самарали тизим яратишга қаратилган устувор вазифалар белгиланган.

Учрашув видеоконференция шаклида ўтди. Термиз шаҳри ва вилоятнинг барча туманлари марказидан сайловчилар номзоднинг дастури юзасидан ўз фикрларини билдирди.

 

Сарвар Отамуратовнинг Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашуви

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов 15 ноябрь куни Қашқадарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Сарвар Отамуратов ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Дастурда халқаро миқёсда эътироф этилган ва бугунги тараққиётимизнинг ҳаётий дастурига айланган беш тамойил асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар бардавомлигини таъминлаш, бой тарихий, маданий, маънавий-ахлоқий қадриятлар ва анъаналар асосида жамиятда юксак ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни мустаҳкамлаш, маънавий юксалишга эришиш ҳамда миллий иқтисодиётни янада ривожлантириш масалаларига устувор аҳамият қаратилган.

Учрашувда иштирокчилар номзоднинг сайловолди дастури ва унда белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирди. Сайловчиларни 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида фаол иштирок этишга чақирди.

 

Наримон Умаровнинг Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашуви

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров 15 ноябрь куни Жиззах вилояти сайловчилари билан учрашди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаров ўзининг сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Номзод мустақиллик йилларида вилоятнинг шаҳар ва қишлоқлари янги қиёфа касб этиб, ҳудудда замонавий ва миллий меъморчилик асосида барпо этилаётган муҳташам турар жойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, спорт иншоотлари, маданият масканлари ва бошқа ижтимоий соҳа объектлари халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Яна ўқинг:  Китоб – инсон яратган буюк кашфиёт

Учрашувда иштирокчилар номзоднинг дастури тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

 

Хатамжон Кетмоновнинг Навоий вилояти сайловчилари билан учрашуви

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Хатамжон Кетмонов 15 ноябрь куни Навоий вилояти сайловчилари билан учрашди.

Президентликка номзод Хатамжон Кетмонов ўз сайловолди дастури юзасидан нутқ сўзлади.

Номзод ўз маърузасида мустақиллик йилларида Навоий вилоятида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳақида тўхталди. Вилоятнинг ер ости, ер усти табиий бойликларини ўзлаштиришда ва мамлакатимиз иқтисодий тараққиётида ҳудуддаги замонавий техника ва технологияларга асосланган йирик саноат корхоналари муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Учрашувда иштирокчилар номзоднинг сайловолди дастури ва унда белгиланган вазифалар хусусида фикр билдирар экан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кўппартиявийлик асосида ўтаётгани мамлакатимизда демократик ислоҳотлар ҳаётга изчил татбиқ этилаётганининг амалдаги ифодаси эканини таъкидлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: