Жамғарма фаолиятидан (2013/52)

Қорақалпоғистон Республикасида жамғарманинг минтақавий филиали томонидан 30 нафар ногирон болага ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан йил давомида 45729 нафар ўсмир тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларга тиббий ва ижтимоий ёрдамлар кўрсатилди.

Хоразм вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Хива тумани 93-сонли махсус мактаб-интернати ҳамда Урганч шаҳар 96-сонли махсус мактаб-интернатларида ногирон болалар ўртасида “Умидли дунё” шиори остида спортнинг шахмат-шашка, футбол, волейбол, стол тенниси ва бошқа спорт турлари бўйича спорт мусобақаси ўтказилди. Ғолибларга жамғарманинг эсдалик совғалари топширди.

Фарғона вилояти жамғарманинг минтақавий филиали Боғдод туман таянч пункти билан ҳамкорликда “Шодиёна” тўйхонасида дастурхон ёзилиб, ногирон болалар, кам таъминланган оилаларга совға-саломлар тарқатилди. Шу билан бирга тиббий ижтимоий патронаж бригадаси томонидан 10 нафар кекса ногиронлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, дори-дармонлар берилди.

Самарқанд вилояти жамғарманинг минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан Иштихон туман Алишер Навоий номидаги ҳамда “Бўронхўжа”, “Бешкапа”, “Қорақанғли” маҳаллаларида аҳоли орасида “Репродуктив саломатлик ва соғлом авлодни шакллантириш”, “Соғлом турмуш тарзи” ҳамда ҳомиладор аёллар ўртасида микронутриент етишмаслиги ҳақида давра суҳбатлари ўтказилди.

Андижон вилояти жамғарманинг минтақавий филиали томонидан Вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жамғарманинг Хонобод ва Андижон шаҳарлари ҳамда Шаҳрихон, Асака, Улуғнор, Марҳамат ва Қорасув таянч пунктларида рўйхатда турувчи 18 нафар фуқарога ногиронлик аравачалари топширилди.

Аббосжон ЭРГАШЕВ,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бош мутахассиси

Яна ўқинг:  ЦИТРУС МЕВАЛАР – ДАРМОНДОРИЛАР ХАЗИНАСИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: