“Энг улуғ, энг азиз”

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия ҳамда Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз” анъанавий танловини эълон қилади.

Танловга “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ижодий асарлар қабул қилинади.

“Энг улуғ, энг азиз” танлови қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

– ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари;

– босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари;

– телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари;

– тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари;

– кино санъати асарлари.

Танловга тақдим этилган ижодий ишларга қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:

– муаллиф ва унинг профессионал фаолияти тўғрисида қисқача маълумот;

– муаллифнинг паспорти нусхаси;

– иш жойидан тавсиянома;

– муаллифнинг манзили ва боғланиш телефонлари.

Танловга 2015 йилнинг 1 августидан 2016 йилнинг 1 августигача бўлган даврда чоп этилган бадиий асарлар, газета-журналлар ва интернет нашрларида эълон қилинган мақолалар, радио ва телевидение каналларида эфирга узатилган материаллар, намойиш этилган тасвирий санъат ва кино санъати асарлари жорий йилнинг 1 августигача қабул қилинади.

Танлов ғолиблари Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами арафасида мукофотланадилар ва уларнинг рўйхати матбуотда эълон қилинади.

Ижодий ишлар “Энг улуғ, энг азиз” танловига деб кўрсатилган ҳолда қуйидаги манзилга юборилиши лозим:

100129, Тошкент шаҳри, Навоий кўчаси, 30-уй. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси.

Телефонлар: 244-12-61; 244-64-61; 244-11-64.

Яна ўқинг:  Чемпионат якунланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: