Эмлаш: инсон ҳаётини асрашда унинг аҳамияти

ЭМЛАШ БЎЙИЧА ЎНТА ДАЛИЛ

Статистик маълумотларга қараганда, иммунизация – дифтерия (бўғма), қоқшол, кўкйўтал, қизамиқ каби юқумли касалликлардан ҳар йили дунёда 2, 3 миллион инсон ҳаётини сақлаб қолади. Бу жараён жамоатчиликнинг соғлиғини сақлашдаги амалий чора-тадбирлар ичида энг самарали ва муваффақиятлиси ҳисобланади.

Жаҳонда кўплаб болалар иммунизациядан ўтказилмоқда. 2010 йилдаги статистик маълумотларга кўра, 109 миллион бир ёшгача бўлган болалар дифтерия, қоқшол, кўкйўталга қарши уч дозали вакциналарда эмланди. Улар ногиронлик ва ҳаттоки, ўлимга олиб келувчи юқумли касалликлардан ҳимояланди, дейиш мумкин.

Жаҳонда 19, 3 миллион бир ёшгача бўлган болалар дифтерия, қоқшол, кўкйўталга қарши эмланмаган. Уларнинг 70 фоизи ўндан ортиқ мамлакатларда яшайди. Ярмидан кўпроғи Африка ва Жанубий-Шарқий Осиёда истиқомат қилади.

Ҳар йили 1 миллиондан ортиқроқ эмизикли болалар пневмококли инфекциялардан ва ротавирус диареяси(ичкетар)дан ҳалок бўлмоқда.

Ушбу ўлим ҳолатларининг аксарият қисмини вакцинация ёрдамида бартараф қилиш мумкин эди.

Қизамиқдан жаҳон аҳолисининг 74 фоизи ҳимояланди. Полиомиелит касаллиги дунёда 99 фоизга камайди.

1988 йилдан бери полиомиелит (шол) касаллиги 99 фоиздан ортиқроқ миқдорга камайтирилди. Бундай ижобий кўрсатгичлар ушбу касалликни бартараф этиш бўйича глобал куч натижаси ҳисобланади. 2012 йилда фақатгина учта мамлакатда (Афғонистон, Нигерия ва Покистон)да бу касаллик кузатилди. 1988 йилдан, яъни полиомиелит бўйича эндемик мамлакатлар сони 125га етган пайтдан буён ушбу давлатлар хасталик ўчоғи бўлиб қолмоқда.

Янги туғилган чақалоқларнинг қоқшолдан нобуд бўлиш миқдори ҳам кескин камайди.

Иммунизация вакцина ёрдамида бартараф этилиши мумкин бўлган касалликлардан болаларни ҳимоялабгина қолмасдан, бошқа салбий ҳолатларнинг тарқалиши бўйича тадбирлар ўтказилиши учун ҳам имконият яратади. Бундан ташқари эмлаш фуқароларни бутун ҳаёти давомида грипп, менингит ва кексалик вақтларида ривожланувчи онкологик касалликларнинг инсон ҳаётига хавф солишидан ҳам ҳимоялайди.

Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва бу вазиятнинг барқарорлигини таъминлашнинг энг самарали воситаларидан бири юқумли касалликларнинг олдини олишдир. Шу мақсадда турли инфекцияларга қарши янги вакциналарнинг босқичма-босқич жорий қилинишини ҳисобга олиб, болаларни эмлаш дастури такомиллаштирилди. Ўзбекистонда Миллий эмлаш тақвими асосида контингентнинг камида 97 фоизини қамраб олган профилактик вакцинация қилиш кўлами янада кенгайтирилди.

 

Ўзбекистон Миллий эмлаш календари

Ёши

Вакциналар номи

1-кунлик

ВГВ-1

2-5 кунлик

БЦЖ-1

2 ойлик

ОПВ-1, Рота-1(ораль рота вирусли)

3 ойлик

ОПВ-2, Рота-2 (орал ротавирусли

пента-2(АКДС-2) ВГВ-3, ХИБ-2), пневмо-2

4 ойлик

ОПВ-3, пента-3 (АКДС-3, ВГВ-4, ХИБ-2), ИПВ

12 ойлик

КПК-1, пневмо-3

16 ойлик

ОПВ-4, АКДС-4

6 ёш

КПК-2

1-синф

(7ёш)

ОПВ-5, АДС-М-5

16 ёш

АДС-М-6

Яна ўқинг:  Қандли диабет: унинг келиб чиқиш сабаблари, касаллик оқибатлари ва профилактикаси хусусида

 

Изоҳ: ВГВ-вирусли гепатит Вга қарши вакцина. ОПВ-орал полиомиелит (шолга қарши) вакцина. ЖССТ тавсиясига кўра Европа ҳудудида ва бошқа мамлакатларда 2016 йил 17 апрелдан бивалентли орал полиомиелитли вакцинага глобал миқёсда ўтилди. Кейинги 2017 йилдан бошлаб, инактивланган полиомиелитли вакцина амалда қўлланила бошланади.

БЦЖ – силга қарши вакцина билан фақатгина туғруқхонада эмланади.

Рота-ротавирусли инфекцияга қарши эмлаш 2014 йил 16 июндан амалга оширилмоқда.

КПК – қизамиқ-паротит (“тепки”)-қизилчага қарши вакцина 2007 йилдан қўлланилмоқда.

АКДС – бўғма (дифтерия) кўк-йўтал, қоқшолга қарши вакцина билан гўдак яна 16 ойликдан қайта ревакцинация қилинади.

Пенталент вакцина – бўғма, кўкйўтал, қоқшол, В гепатит ва бактериал менингит-ХИБ инфекцияга қарши вакцина 2009 йилдан Миллий эмлаш календарига киритилган.

АДС-М-дифтерия, қоқшолга қарши вакцина ревакцинация (қайта эмлаш)да ҳамда иммунитети паст болаларни эмлашда қўлланилади. Пневмо-пневмоккок инфекциясига қарши вакцина 2015 йил 2 ноябрдан амалга оширмоқда. ИПВ-инактивланган полиомиелитга қарши вакцина 2017 йилдан эмлаш режасига киритилиши кўзда тутилган.

 

Дилфуза ТУРДИЕВА,

ТошВМОИ «Неонатология» кафедраси доценти

 

Мақоланинг биринчи қисми:

Эмлаш: инсон ҳаётини асрашда унинг аҳамияти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: