Саратоннинг 4 турига қарши дори воситаси яратилди

Орегона фан ва саломатлик университети кўкрак, простата бези, йўғон ичак ва ўпка саратони каби кенг тарқалган саратон турларини организмда ривожланишига йўл қўймайдиган KBU2046 дори воситаси тақдимотини ўтказди.

Бугунги кунда дори саратоннинг ушбу турларига чалинган кемирувчиларда синовдан ўтказилди.

KBU2046 дори воситаси игна орқали юбориш метастаз ривожланишини тўхтатиш ва метастаз (саратоннинг бошқа аъзоларга тарқалиши) аниқланган жойларда суяк емирилишини секинлаштириш имконини берди. Муҳими, олимлар томонидан препаратни зарарсизлиги ҳисобига унинг бошқа салбий таъсири жуда камлиги кузатилган.

Препаратни ишлаш принципи HSP90β оқсилини фосфорга мослашиш (фосфор кислотаси қолдиғига чидамлик) жараёнидаги ўзгаришига асосланади. Дори воситаси ушбу оқсил билан боғланиб, саратон ҳужайраси ҳаракатини тўхтатади. Айни вақтда бу жараёнда оқсилга салбий таъсир ўтказилмайди.

Яна ўқинг:  ПАРКИНСОНГА ЧАЛИНГАН БЕМОРЛАР УЧУН МАХСУС ҚОШИҚ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: