Истиқболли лойиҳалар тараққиёт таянчи

Ўтган 25 йил мобайнида мамлакатимиз тараққиётнинг пухта ўйланган “ўзбек модели”ни изчил рўёбга чиқариш орқали иқтисодий ўсишнинг барқарор юқори суръатларини кўрсатиб, илдам ривожланаётган демократик давлатга айланди.

Иқтисодиётнинг сиёсатдан устунлиги, давлатнинг бош ислоҳотчи экани, ҳаётнинг барча соҳаларида қонун устуворлиги, кучли ижтимоий сиёсат, бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтиш деб номланадиган бешта тамойилга асосланган Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган “ўзбек модели” олиб борилаётган ислоҳотларнинг ишончли пойдеворига айланди.

Мустақиллик йилларида дон, ёқилғи-энергетика ва транспорт-коммуникация соҳасида мустақилликка эришишга, иқтисодиётнинг барча соҳаларини модернизация қилишга доир кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Бугунги кунда мамлакатимизда нефть ва газ-кимё саноати, нефт-газ ва темир йўл машинасозлиги, автомобилсозлик, замонавий қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, фармацевтика, юқори технологик озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати каби тармоқлар етакчилик қилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” миллий холдинг компанияси корхоналари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси институтлари ва олий ўқув юртлари билан янги технологияларни жорий этиш бўйича кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда. Мамлакатимиздаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан ишлаб чиқаришга татбиқ этилаётган инновацион лойиҳалар туфайли нефть ва кимё соҳасида ҳам кўплаб янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига эришилаётир. Маҳсулотлар сифати янада яхшиланиб, жаҳон бозоридан мустаҳкам ўрин эгалламоқда.

Бугунги кунда дунё ҳамжамияти томонидан юртимиздаги Бухоро нефтни қайта ишлаш ҳамда Муборак газни қайта ишлаш заводлари энг йирик ишлаб чиқариш субъектлари, деб эътироф этилаётган бўлса, Устюрт кенгликларида амалга оширилаётган ишлар эса инновацион лойиҳалар сифатида тан олинаяпти.

Таъкидлаш жоиз, юртимизда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлашга қаратилган ишларни босқичма-босқич рўёбга чиқариш учун етарлича ҳуқуқий асос яратилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2015 йил 4 мартдаги “2015–2019 йиллар учун ишлаб чиқаришнинг тузилмавий қайта тузилиши, замонавийлашиши ва диверсификациясини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, соҳа равнақига хизмат қилувчи бир қатор лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиши мўлжалланмоқда.

Хулоса ўрнида мамлакатимизда нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган ишларнинг бари халқ манфаатига хизмат қилаётир. Зеро, соҳадаги хайрли ишлар, ижобий натижалар бунга яққол мисолдир.

 

Ў. ТУЛАЕВ,

“Ўздавнефтгазинспекция”си

Тошкент шаҳар ҳудудий бўлими бош технологи

Яна ўқинг:  Орзулари осмон қиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: