Китобхон оилалар беллашуви

Сергели тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 300-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг Ахборот-ресурс марказида “Мен, ота– онам, бобом ва бувим – китобхон оила” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда ҳудуд миқёсида саралаб олинган китобхон оилалар қатнашдилар.

Иштирокчилар ғолиблик учун барча шартлар бўйича ўзаро беллашдилар. Якуний натижалар бўйича Отажоновлар, Каримовлар, Зокировлар оилалари ғолиб деб топилди. Шунга кўра ушбу таълим даргоҳининг 5-“б” синф ўқувчиси Иззатилла Отажонов, 8-“а” синф ўқувчилари Озода Бозорбоева, Сардор Зокировлар “Энг яхши китобхон ўқувчи” номинациясини қўлга киритдилар.

Танлов ғолиблари диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Дилбар МУҲИДДИНОВА,

пойтахтимиздаги 300-мактаб кутубхонаси раҳбариКитобхон оилалар беллашуви

Яна ўқинг:  Болалар китоби – келажак пойдевори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: