Паралимпиячиларимизнинг зафарли одимлари

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XV Паралимпия ўйин­ларида ўзбекистонлик спортчилар ғалабали одимлашда давом этмоқда.

Дунёнинг 160 дан зиёд давлатидан тўрт мингдан ортиқ спортчи иштирок этаётган нуфузли мусобақада атлетларимиз дзюдо, сузиш, енгил атлетика, ўқ отиш ва пауэрлифтинг бў­йича Ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Жумладан, Дмитрий Хорлин 400 метрга эркин усулда сузишда 4 дақиқа 06.63 сония қайд этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига яна битта бронза медални Аҳрор Бозоров тақдим этди. Пауэрлифтинг бўйича вазни 80 килограммгача бўлган спортчилар беллашувида қатнашган вакилимиз 207 килограмм натижа билан учинчи ўринни эгаллади.

Шунингдек, енгил атлетиканинг 4×100 метрга эстафета баҳсларида Миран Сахатов, Мансур Абдурашидов, Дониёр Солиев, Жалолиддин Ҳамроқулов ва Фахриддин Ҳамроевдан иборат жамоамиз ўзларига билдирилган ишончни тўла оқлаб, якунда бронза медалини қўлга киритди.

Айни пайтда Ўзбекистон спорт делегацияси 6 та олтин, 4 та кумуш ва 14 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида 11-ўринда бормоқда.

Яна ўқинг:  Ўзбекистонда олийгоҳ мақомидаги илк мадраса рўйхатдан ўтказилди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: