ТАЪЛИМ АМАЛИЁТДА ЮКСАЛАДИ

Юртимиз кўчаларини тўлдириб қатнаётган автомобиллар кўзимизни қувонтиради. Бири-биридан чиройли автомашиналарни кўриб ҳавас қиламиз. Автоуловни фақатгина бошқариш эмас, балки уни техник жиҳатдан таъмирлай билиш ҳам фойдадан ҳоли бўлмайди. Самарқанд вилоятидаги Жомбой касб-ҳунар коллежида ана шундай мутахассислар тайёрланади.

Мазкур билим масканида транспортларда ташиш ва бошқаришни ташкил этиш техниги, тикув ва тикув-трикотаж буюмларини ишлаб чиқариш технологи, ҳисобчи, компьютер ва компьютер тармоқларини таъмирлаш ва созлаш бўйича техник, автомобиль электр ва электрон жиҳозлари диагностикаси техниги, автомобилларни йиғиш ва синаш бўйича техник-механик, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик каби 7 та мутахассислик бўйича 1000 нафардан зиёд ёш мутахассислар билим олади. Уларга 78 нафар педагог-ходим замонавий педагогик-технологиялар асосида билим бериб келмоқда.

2011-2012 ўқув йилида мазкур коллежни 333 нафар битирувчи тамомлаб, шулардан 303 нафари иш билан таъминланди. Уларнинг аксарияти Жомбой туманидаги “JV MAN Uzbekistan” қўшма корхонасида иш фаолиятини олиб боришмоқда. Қолган 30 нафари эса республикамиз олий ўқув юртларида таҳсилни давом эттирмоқда.

Билим масканида маънавий-маърифий ишларни юқори савияда ўтказиш мақсадида коллежнинг тарбиявий иш режаси тузилган. Бундан кўзланган асосий мақсад ўқувчилар ўртасида ахлоқий, маънавий дунёқарашни шакллантириш, комил инсон, баркамол шахсни вояга етказиш, ёшларни ватанпарварлик, миллий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашга қаратилган. Ўқувчиларнинг ўқишдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида кўплаб фан, касб-ҳунар ва спорт тўгараклари фаолият кўрсатмоқда.

2012 йилда ўтказилган “Китоблар фестивали”дан кейин коллежнинг Ахборот- ресурс маркази 347 дона бадиий-оммабоп адабиётлар билан бойитилди.

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ – САЛОМАТЛИК ДАРСИ

Эътиборлиси шундаки, билим масканида ташкил этилган спорт тўгаракларига маҳалла ёшлари ҳам жалб этилган. Бу албатта ёшлар ўртасида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш билан бирга спортнинг ривожланишига ҳам хизмат қилмоқда.

Спорт барчани тани сиҳатлик, соғлом фикрлаш, маънавий баркамолликка етакловчи омиллардан бири эканини тўғри англаган коллеж жамоаси ана шундай эзгу ишларни амалга ошириб келишмоқда. “Обод турмуш йили”да ҳам ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, уларнинг чуқур билимга эга бўлишлари, ўзлари танлаган касбни астойдил эгаллашлари йўлида педагоглар жамоаси самарали иш олиб бормоқдалар.

Ёшларнинг ватанпарвар, ота-онаси, яқинларига садоқатли инсон бўлиб вояга етишларида оиланинг, қолаверса, улар таълим олаётган ўқув маскани жамоасининг ҳам ўзига хос ўрни бор. Негаки, улар кўп вақтини таълим масканида ўтказишади. Баъзан ўқишдан бўш вақтларида кўча-кўйда бекор юрган болаларни учратамиз. Улар бўш вақтида бирор бир ҳунар ёки чет тилларини ўрганиш, спорт билан шуғулланиш ўрнига турли салбий иллатларга “ошно” тутинганининг гувоҳига айланамиз.

Яна ўқинг:  НАФИСА МЎМИНОВА – ХАЛҚАРО ГРОССМЕЙСТЕР

Ана шуларни ҳисобга олган ҳолда коллеж педагогик жамоасида вояга етмаган ёшларни гиёҳвандлик, чекиш, ОИВ ва ОИТСнинг зараридан огоҳлантириш, диний ақидапарастлик ва турли оқимлар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида дарслардан ташқари ташкил этилган фан ва спорт тўгаракларига жами 500 нафардан зиёд ўқувчи жалб этилган. Ўқув масканида Жомбой туман прокуратураси, туман ҳокимлиги қошидаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссияси, туман ИИБ ходимлари, участка нозирлари билан ҳамкорликда дарсларга мунтазам қатнашмаётган ўқувчилар билан суҳбатлар ўтказиб, тушунтириш ишларини амалга ошириб келмоқдалар.

2013 – “Обод турмуш йили”да билим маскани педагог жамоаси бу борадаги ишларни янада кенгайтириб, ёшларни маънан ва жисмонан соғлом бўлиб вояга етишлари йўлида ўз билимларини аямайдилар.

Фахриддин НУРМУҲАММЕДОВ,

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА,

Самарқанд вилояти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: