ЭЗГУЛИККА КАМАРБАСТАМИЗ

Давлатимиз томонидан халқимиз саломатлиги ва аҳоли ўртасида ижтимоий масалаларга оид кўрилаётган чора-тадбирлар, уларни амалга ошириш борасида кенг кўламдаги вазифаларни бажаришда “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг ҳам алоҳида ўрни бор. Жамғарманинг Тошкент вилояти минтақавий филиали ва унинг 13 та таянч масканлари ўз режалари асосида ҳукуматимиз томонидан қўйилаётган вазифаларни адо этиш юзасидан бир қанча йўналишлар бўйича фаолият олиб бораётир.

Мазкур фаолиятни юритиш учун жамғарма ходимлари бевосита аҳоли истиқомат қилаётган жойларга, шу жумладан чекка ҳудудлардаги қишлоқларга, маҳаллаларга, шунингдек, болалар ва ўсмирларни кўрикдан ўтказиш учун мактаблар, лицей ва коллежларга, “Меҳрибонлик” уйларига, “Саховат” уйларига бориб, тиббий-текширув ўтказдилар. Бунда жамғарма қошида фаолият юритаётган тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси алоҳида ўрин тутади. Унинг терапевт, педиатр, гинеколог ва ультратовуш текшируви шифокорлари, тиббий-ижтимоий ходим ва лаборантлардан иборат жамоаси режалаштирилган ҳудудларга бориб, бевосита аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиб, уларга мутахассис маслаҳатларини бердилар. Аниқланган касалликлар, туғма нуқсонлар ҳақида тумандаги тиббиёт ташкилотларини бохабар қилиш билан бирга, беморларга бепул дори-дармонлар, санитария-гигиена воситалари тарқатилди.

Оналик ва болаликни муҳофаза этиш доирасида болалар ва фертиль ёшидаги аёлларда темир моддаси, фоли кислотаси, йод танқислигининг олдини олиш мақсадида “Феосол” препарати, таркибида фоли кислотаси бўлган “Фолик” препарати қалқонсимон без катталашуви ва камқонлик билан касалланганларга тарқатилди.

Мурувват ва хайрия ёрдамлари дастури доирасида тиббий-ижтимоий патронаж ходимлари Тошкент вилояти, туман ва шаҳарларининг чекка ҳудудларига ташриф буюришиб, бу ерларда яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, “Меҳрибонлик” уйлари болаларига, ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзоларига жамғарма томонидан дори-дармон, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари, санитария-гигиена воситалари хайрия ёрдами сифатида улашилди.

Шунингдек, вилоятдаги тиббий муассасаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасига, Тошкент вилояти Эндокринология диспансерига, Вилоят силга қарши кураш диспансерига дори-дармон, санитария-гигиена воситалари, стерил қўлқоплар, Бекобод туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлимига, Тошкент вилояти Наркология диспансерига ҳамда 1-сонли Болалар сил касалликлари сиҳатгоҳига тиббиёт анжомлари хайрия сифатида берилди.

Маълумки, ёш авлодни маънан ва жисмонан етук қилиб тарбиялаш устувор вазифалардан саналади. Шуларни назарда тутган ҳолда жамғармамиз ходимлари ҳам туман ва шаҳар умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Энг яхши саломатлик бурчаги” кўрик-танловида 14-15-сонли “Меҳрибонлик” уйлари тарбияланувчилари ўртасида “Камалак жилоси” кўрик танловининг вилоят босқичида, “Мафтункор ранглар олами”, “Ер куррасида тинчлик” мавзусида расмлар кўрик-танловида фаол қатнашган иштирокчи ва ғолиблар рағбатлантирилиб, эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

Яна ўқинг:  JAMG`ARMA FAOLIYATIDAN 92013-5)

Мамлакатимиз, халқимиз келажаги ёшлар қўлида. Демакки, юртимиз тараққиёти уларни ҳам маънан, ҳам жисмонан соғлом бўлиб вояга етишига боғлиқ. Шундай экан, “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг олиб бораётган хайрли ишлари ҳам шу улуғ мақсад сари йўналтирилган ва жамоамиз ходимлари бу борадаги саъй-ҳаракатларни асло сусайтирмайдилар.

Р. АБДУРАЗЗОҚОВА,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси Тошкент вилояти минтақавий филиали мутахассиси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: