Дилкаш давра суҳбати

Куни кеча Тошкент вилояти “Мерос” тўйхонасида “Нодира савдо” МЧЖ қошидаги ногиронлиги бўлган ёшлар ўқув маркази тингловчилари ва Ўзбекистон “Relfak Silat” Тошкент вилояти Федерацияси спортчилари билан “Дилкаш давра суҳбати” деб номланган очиқ мулоқот ва қизиқарли савол-жавоблар ташкил этилди.

Тадбирга актёр ва эркин ижодкор Шоҳиста Мирсагатова ва Хушнудбек Сафутдинов бошловчилик қилди.

Учрашувда федерация раҳбари, 18 карра жаҳон чемпиони, олти марта Ўзбекистон чемпиони Одилжон Норматов кикбоксинг бўйича 18 карра Ўзбекистон халқаро турнирлари ғолиби, профессоналлар ўртасида 60 60 кг. вазн тоифасида олтин камар соҳиби ва жаҳон чемпиони. Ҳозирги кунда Ўзбекистон “Penchak silat” тошкент вилояти федерацияси раҳбари ҳамда унинг шогирди, кикбоксинг бўйича Ўзбекистон ва халқаро турнирлар ғолиби, Осиё чемпиони, ҳозирги кунда “Mir fight “спорт клуби бош мураббийси, “Penchak silat” Toшкент вилояти федерацияси Президенти Қобилжон Жалолов сўзга чиқиб спорт соҳасига кириб келишлари, эришган ютуқлари ҳақида сўзлаб беришди. Шундан сўнг ногиронлиги бўлган ёшларнинг саволларига спортчилар жавоб бердилар.

Учрашувда ҳаваскор ва ижодкор ногиронлиги бўлган ёшларнинг чиқишлари бўлди.

Шунингдек, федерациянинг бир гуруҳ ёш спортчилари спортниг янги йўналиши бўлган пинчак силат йўналигида чиқишлар қилдилар.

Тадбир сўнгида “Мерос” тўйхонаси ўз хайрия дастурхонини тотиқ қилди.

Дилкаш суҳбат кўнгли ўксикларнинг қалбига нур ва кўтаринки руҳ бағишлади.

 

Марям Аҳмедова

Яна ўқинг:  Санитария назорати – саломатлик омили

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: