Қайси маҳсулотларда Д дармондориси кўп?
– Табиий ёғли творог, пишлоқ ҳамда треска балиғи жигарининг таркибида Д дармондориси мўл деб эшитдим. Шу тўғрими?
Феруза СИНДАРОВА,
Тошкент шаҳри
Дилором КЕНЖАЕВА, олий тоифали шифокор:
– Ҳа, бошқа маҳсулотларга қараганда, сиз юқорида санаб ўтган егуликлар таркибида Д дармондориси кўплиги билан алоҳида ажралиб туради. Ушбу маҳсулотлар юрак қон-томир касалликларининг олдини олади. Агар киши организмида ушбу витамин кўп миқдорда бўлса, унда юрак етишмовчилиги, гипертония(хафақон), миокард инфаркти ва шу каби юрак хасталиклари кам учраши кузатилган.