Ишбилармон аёллар тақдирланди

Пойтахтимизда “Ишбилармон аёл – 2016” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаб “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ташкил этилган мазкур танлов тадбиркор хотин-қизлар сафини кенгайтириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Илк маротаба ўтказилган мазкур танловнинг туман, шаҳар ва вилоят босқичларида 10 мингга яқин тадбиркор, ишбилармон ва фермер аёллар ўз лойиҳалари билан иштирок этди. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркор хотин-қизларнинг лойиҳалари “Замонавий тадбиркор аёл портрети”, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли”, “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантираётган фермер аёл”, “Ташаббускор аёл” каби йўналишларда сараланиб, уларнинг 56 нафари якуний босқичда иштирок этди.

Жорий йилда тижорат банклари томонидан аёллар раҳбарлигидаги ишлаб чиқариш тармоқларига 897, 1 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағлари йўналтирилгани опа-сингилларимизнинг жамият ҳаётида муносиб ўрин топишига алоҳида эътибор қаратилаётганидан далолатдир.

Ишбилармон аёллар байрамига айланган тадбирда хотин-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Ғолиб ва совриндорларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Васила ПЎЛАТОВА

Яна ўқинг:  Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: