Зумрадойлар беллашуви

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 423-мактабгача таълим муассасасида “Обод юртнинг бахтли қизиман” шиори остида “Жажжи Зумрадойлар”танловининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Тумандаги 8-, 194, 395-, 182-, 476, 458-, 441-, 432, 423-мактабгача таълим муассасаларининг катта гуруҳ тарбияланувчилари ўртасида ўтказилган ушбу беллашув янги номларни кашф этди. Тарбиячи опалари бошчилигида танловга қизғин ҳозирлик кўрган қизларнинг эгнидаги ўзбекона либослари, бошидаги ироқи дўпписи, инглиз, рус тилида бийрон сўзлашларини кўриб, йиғилганларнинг қалби қувончга тўлди.

Жажжи маликалар “Таништирув тақдимоти”, “Жажжи пазанда” каби шартлар бўйича ўзларининг зукколик, одоб-ахлоқ, нозик дид ва меҳнатсеварлик каби фазилатларини намоён этишди.

Беллашув якунида 182-МТМ тарбияланувчиси Комилахон Комилжонова биринчи, 423-мактабгача таълим муассасаси иштирокчиси Муҳсинахон Мирсаитова иккинчи, 395-МТМ тарбияланувчиси Умидахон Ҳасанова эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Жамила ҲАЙДАРОВА

Яна ўқинг:  БАХТЛИ БОЛАЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: