АГРАР СОҲА такомиллашмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати ташаббуси билан Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси томонидан “Аграр соҳанинг ҳуқуқий асослари ва уларни такомиллаштириш истиқболлари” мавзуида матбуот анжумани ўтказилди.

Бугунги кунда мамлакатимизнинг бошқа соҳалари қатори қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам кенг кўламли ўзгаришлар ва сифат жиҳатидан янгиланишлар кузатилмоқда. Ана шу ютуқларнинг омили сифатида соҳага оид ҳуқуқий ҳужжатларнинг пухта ишлаб чиқилганлиги ҳамда уларнинг шу давр талабларига мос такомиллаштириб борилиши билан боғлиқлигини қайд этиш ўринлидир.

Тадбирда Қўмита томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2015 йилга ва кейинги йилларга мўлжалланган ташкилий-ҳуқуқий тадбирлари, қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил ишлари дастурини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ва 2016 йилга режалаштирилаётган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Йил бошидан қўмита аъзолари томонидан соҳага оид 1 та кодекс ва 16 та қонун қайта кўрилиб, таҳлиллар натижасида айрим қонунлар бугунги кун талабига жавоб бермаслиги, мазмунан эскирганлиги, соҳадаги баъзи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида ўзаро зиддиятлар борлиги кузатилиб, улар депутатлар томонидан қонун ижодкорлиги жараёнида такомиллаштириб борилиши таъкидланди.

Жорий йилда қабул қилиниб, Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган “Ветеринария тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири ҳамда “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунларига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида Қўмита аъзолари омма­вий-ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб беришди.

М. ХЎЖАМУРОДОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Қулай шароит, яхши муолажа

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: