Давлат божини тўлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Ҳужжатни расмийлаштириш жараёнида давлат божини тўлаш қандай тартибда амалга оширилади?

Моҳигул ЖАМОЛОВА,

Тошкент шаҳри

 

Ушбу саволга Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани 2-сон Давлат нотариал идораси нотариуси Гулчеҳра ҚУЛДАШЕВА жавоб беради.

Давлат божи олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 533-сонли қарори билан белгилаб қўйилган. Унга кўра давлат божи ставкалари бўйича нотариал ҳаракатларни амалга ошириш энг кам ойлик иш ҳақининг 1 бараваридан 20 бараваригача миқдорида ундирилади. Тўлов суммаси нотариал ҳаракат турига қараб белгиланган давлат божи ставкалари асосида белгиланади. Ҳар бир нотариал давлат идоралари биноси ичида ёки банкда тўлов амалга ошириладиган кассалари мавжуд. Фуқарога ҳужжатларни расмийлаштиришдан аввал қўлига белгиланган суммада тўлов қоғози берилади. Тўлов турига қараб ушбу сумма кассага тўлангач, тўланганлик ҳақидаги маълумотномани нотариусга келтиради.

Нотариуслар нотариал ҳаракатларни амалга оширганликлари учун:

– уй-жойлар қуриш учун муддатсиз фойдаланиладиган ер майдонлари берилиши билан боғлиқ бўлган шартномаларни тасдиқлаганлик учун;

– квартиралар (квартираларнинг бир қисми), шу жумладан, хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), дала ҳовлилар, гаражлар, бошқа бинолар, иншоотлар ва иморатларнинг олди-сотди, алмаштириш, рента олиш, умрбод таъминлаш шарти билан бошқаларга бериш ва ҳадя қилиш шартномаларини;

– мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болаларига, набираларига, бувиларига, буваларига, туғишган ака-укалари ва опа-сингилларига тасдиқлаганлик учун;

– бошқа жисмоний ва юридик шахсларга тасдиқлаганлик учун;

– хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми) ким ошди савдоси орқали сотилганда шартномаларни тасдиқлаганлик учун;

энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида давлат божи тўланади.

Яна ўқинг:  Боласига мушт ўқталган она яхши тарбиячими?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: