Кўзёш кучлилик белгисими?

Мутахассисларнинг фикрича, кино кўрганда таъсирланиб йиғлайдиганлар ҳиссиётларини жиловлаб турадиганлардан кучлироқ бўлар экан.

Бу ҳақда гап кетганда биринчи бўлиб онангиз хаёлга келса, ажаб эмас. Мушфиқ она фильм томоша қилаётиб, “юм-юм” ёш тўкади ёки фалокат томон кетаётган қаҳрамонни йўлдан қайтаришга уриниб, гапириб юборади. Шу сабабли ҳам улар ҳаёт зарбаларига бошқаларга қараганда чидамлироқ бўлади. Ҳайрон қоларли ҳолат: наҳотки кино туфайли йиғлайдиган киши руҳан кучли бўлса?

Тадқиқотларга кўра, драматик саҳналарни кўраётганда камида 92 фоиз одамнинг кўзига ёш келар экан. Бошқа бир тадқиқот эса бу ҳолатнинг янги қиррасини очди. Томошабин ўзини турли машаққатларга юзма-юз келган қаҳрамон ўрнида тасаввур этади ва атрофдагиларга ҳамдардлик туяди. Қайғудошлик ҳисси эса бизни янада яхши ва кучли кишига айлантиради.

Кино қаҳрамонлари кечинмаларини ўзимизга олар эканмиз, ҳаётни ёрқинроқ, аниқроқ англаймиз, бошқаларни тушунишимиз осонлашади. Бу мия фаолияти билан боғлиқ: ҳаяжонли саҳналарни кўриш жараёнида вужудимиз окситоцин гормонини ишлаб чиқаради. Бу гормон одамларга боғлиқлик ва уларга яхшилик тилаш ҳиссини уйғотади, меҳрибонлик фазилатини кучайтиради.

Кино кўраётиб, мириқиб кулиш ёки йиғлашдан умуман тортинмаслик керак. Ахир бу организм учун фақат фойда беради. Туйғуларимизни ошкор этиш баробарида биз уларни бошқаришни ҳам ўрганамиз. Бу эса кишининг кучлилигини кўрсатадиган жиҳатдир.

 

Орифжон МАДВАЛИЕВ тайёрлади.

Яна ўқинг:  Кексалар – бебаҳо бойлигимиз

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: