Тиббий-ижтимоий ёрдам: фаолият такомиллашмоқда

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди Тошкент вилояти ҳудудий филиали томонидан Қибрай туманида “Соғлом авлод – юрт келажаги” мавзусида конференция ташкил этилди.

Ушбу тадбирда вилоят ва туман хотин-қизлар қўмиталари раислари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди вилоят ҳудудий филиалининг кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси шаҳар ва қишлоқларда бўлиб кенг миқёсда аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқда. Уларга соғлом турмуш тарзи ва уни тўғри ташкил этиш тўғрисида маслаҳатлар берилаётир.

– 2015–2016 йилларда кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси томонидан вилоятнинг 400 дан ортиқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги аҳолининг ижтимоий шароити ўрганилди, – дейди фонднинг Тошкент вилояти ҳудудий филиали директори Муҳаббат Йўлдошева. – Бригада шифокорлари 118 қишлоқ врачлик пункти ва 5 кўп тармоқли марказий поликлиникада бўлиб, 24 мингдан зиёд аҳолини тиббий кўрикдан ўтказди. Санитария-гигиена воситалари, дори-дармонлар тарқатилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Яна ўқинг:  Ҳарбийлар саломатлиги эътиборда

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: