Малакали кадрлар тайёрлаш йўлида

Миллий матбуот марказида мамлакатимизда тиббиёт кадрларини тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва мутахассисликка йўналтириш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А. Алимов ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Бугунги кунда юртимиздаги ўн тўртта тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртида соғлиқни сақлаш тизими учун малакали мутахассислар тайёрланмоқда. Жаҳон андозалари даражасида барпо этилган ва юксак таълим ҳамда тиббий технологиялар билан жиҳозланган саксонга яқин тиббиёт коллежида ёш мутахассисларга олти йўналишда сабоқ берилмоқда.

Матбуот анжуманида тиббий олий таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самаралари, ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш, шифокор ва ҳамшираларнинг малакасини ошириш тизимида эришилаётган натижалар, илм-фан ютуқлари, иқтидорли ёшларнинг таълим ва фан тараққиётида тутган ўрнига бағишланган маърузалар тингланди.

Тадбир доирасида тиббий таълим тизимида эришилаётган натижалар, тиббиёт илм-фани янгиликлари акс этган кўргазма ҳам намойиш этилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Яна ўқинг:  Ildizlar va yaproqlar

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: