Халқаро ҳамкорлик истиқболлари

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида докторлик таълими сифатини оширишга бағишланган халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Европа иттифоқининг “Темпус” дастури доирасидаги UZDOC лойиҳаси асосида ташкил этилган тадбирда юртимиздаги кўплаб олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда Италия, Испания, Греция, Хорватия, Словакия давлатларининг нуфузли университетлари мутахассислари иштирок этди.

Конференцияда юқори малакали кадрлар тайёрлаш самарадорлигини ошириш йўллари, замонавий таълим технологияларининг таълим сифатини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти, битирувчиларни иш билан таъминлаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди. Олий таълим соҳасидаги халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Нозимахон УБАЙДУЛЛАЕВА,

ТФИ қошидаги академик лицей ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Замонавий ускуналар тиббиёт ривожига хизмат қилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: