“Орзу”да орзудаги уйлар
Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 3 августдаги “Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Наманган вилоятида ҳам бу борада кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.
Наманган туманидаги “Орзу” массивида кейинги йилларда намунавий лойиҳалар асосида ўнлаб уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Бу ерда ҳовли тўйини ўтказганлардан бири – Наманган муҳандислик-педагогика институти ўқитувчиси Саъдулла Умархонов оиласидир.
– Шинамлик, кўркамлик ва қулайликдан дил ёришади, – дейди Саъдулла аканинг турмуш ўртоғи Шаҳноза Умархонова. – Хоналар алоҳида, миллий урф-одатларга мос жойлаштирилгани бизга ғоятда манзур бўлди.