I
Яна кўк тубида сайрайди қушлар,
Яна ерда кўҳна ям-яшил кўрпа.
Яна тандан кетди мудрашу тушлар,
Яна ёшдек дилда ўйлар минг турфа.
Гар ибора қадим, қофия сийқа,
Аждод ўлмаслигин ҳақиқати бу.
Баҳор дединг: бирдан олам антиқа
Ва сенда энг ёлқин, тирик бир туйғу.
Ёшингни, дардингни, изтиробингни
Бир силкиниш билан отасан йироқ.
Хаёлинг етмаган, умид тутмаган
Энг йироқ уфқлар келар яқинроқ.
Ва сен яна қалби оташга тўлиқ,
Тоғни талқон қилгич қудрат танингда –
Меҳнатга тушасан, ҳосил ҳам бўлиқ,
Бу йил етилажак шонда ақалли,
Заррача маҳсулинг бўлиши аниқ.
II
Эй баҳор, тўймагич жоним бор,
Сен билан туғилди у эгиз.
Борлиғинг қучмоққа ҳолим бор,
Ишлайлик йил бўйи иккимиз.
Яралиш – туғилиш удуминг
Чарчаган қонимга эт пайванд.
Йил бўйи яшил сув, кўк нуринг
Томирда югурсин юз минг чанд.
Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!
«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.
Шу мавзудаги бошқа мақолалар
Барчаси
ЖамиятГендер зўравонликка қарши 16 кун фаоллик
Ўзбекистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (УНФПА) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Буюк Бр
Тиббий сабоқларБолалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар
Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса
СаломатликҲомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?
Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти
СаломатликЎқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?
Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл
