Мен ва оилам спортчи

Пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб “Мен ва оилам спортчи” шиори остида спорт байрами бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, туман маҳаллаларида яшовчи оилаларнинг спортга бўлган қизиқишларини янада орттиришдан иборат.

Тадбирда оилавий спортчиларнинг танланган спорт (армрестлинг, шашка, 30 метрга югуриш, стол тенниси) турлари бўйича беллашувлари бўлиб ўтди.

Спорт устаси, армрестлинг бўйича жаҳон чемпиони Жасур Алиакберов раислигидаги ҳакамлар ҳайъати аъзолари байрам иштирокчиларининг ҳар бир чиқишини муносиб баҳолаб бордилар.

Беллашувлар якунида ғолиблар Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғи маъмурияти томонидан қимматбаҳо совғалар, медаллар ва аттракционлардан бепул фойдаланиш хуқуқини берувчи таклифномалар билан тақдирланди.

Ч. ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  ИЖТИМОИЙ ҲАМКОРЛИК

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: