Меҳнатга муносиб рағбат

Яқинда Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Жамият ва мен – 2013” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда республикамиздаги босма ва интернет нашрлари, ахборот агентликлари журналистлари ва фотожурналистлари, шунингдек, журналистика йўналиши бўйича таълим олаётган талабалар ўртасида ўтказилган мазкур танловда 100 нафардан зиёд соҳа вакиллари иштирок этиб, улар томонидан 2000 дан зиёд материаллар тақдим этилди. Унда 10 та йўналиш бўйича танлов эълон қилинган бўлиб, еттита йўналиши бевосита журналистларнинг турли соҳаларга ихтисослашуви билан боғлиқ.

Маълумки, мазкур соҳа ходимларини рағбатлантириш, касб малакаси ва маҳоратини ошириш борасида ҳар йили республика миқёсида қатор танловлар ўтказилади. Биргина фонд томонидан соҳани ривожлантириш, журналист кадрларни рағбатлаштириш борасида 2013 йилда қатор тадбирлар уюштирилиб, таҳририятлар моддий-техник базасини мустаҳкамлашга эришилгани қувонарли ҳол. Шунингдек, таҳририят ходимларининг иш шароитини яхшилаш, меҳнат фахрийларининг самарали меҳнатларини қадрлаш мақсадида турли лойиҳалар қўллаб-қувватланганлиги соҳага бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Анжуманда сўзга чиққанлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш” Концепциясидаги ОАВнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш, давлат ҳокимияти бош­қаруви органлари фаолиятининг очиқлиги, ахборот соҳасига бозор механизмларини жорий этиш ва улар фаолиятига илғор ахборот-коммуникацион технологияларини киритиш, медиа тизим фаолиятини кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Тадбир ниҳоясида ғолибларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Н. МЕНГЛИЕВА,

ТДЮУ ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Спорт хабарлари (2014/5)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: