Бодомнинг инсон саломатлигига фойдаси ҳақида 13 факт

  • Аччиқ бодом ёғи 8 кун 3 маҳал 2 ошқошиқдан ичилса, бод кетади ва қориндаги ҳар қандай қуртлар тушади. Парҳези: нон-чойдан бошқа нарса емаслик.
  • Аччиқ бодом ёғини ширин бодом ёғи билан аралаштириб, 10 кун 3 маҳал оч ҳолда 1 ошқошиқдан ичилса, (парҳези билан) томоқ, асаб ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.
  • Аччиқ бодом ёғи сепкиллар ва нуқтали қонталаш изларга суртилса йўқотади, офтобда қорайишга суртилса фойда қилади.
  • Юздаги ажинларни ёзиб юборади, илдиз қайнатмаси сепкилга суртилса даф қилади.
  • Ширин бодомга баравар шакар қўшиб, туйиб 3 маҳал ейилса (50 граммдан 25 кун) семиртиради.
  • Аччиғининг ёғи шароб билан қўшиб ишлатилса эшак емини тузатади ( 3 маҳал суртиш керак).
  • Аччиғи қулоқ оғриғи ва гувиллашига фойда қилади.
  • Аччиқ бодом ёғига шароб қўшиб бошга суртилса, ҳўл ширинчалар ва кепаги кетади.
  • Аччиғи югурдак яраларга, темираткига, учуққа сирка ва шароб билан қўшиб суртилса фойда қилади.
  • Аччиқ бодом ёғи йўтал, астма, чўзма йўтал ва сариқ касалликларида 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилса фойда қилади. Туйилган мағзи 3 маҳал 1 ошқошиқдан капаланса, қон тупуришга фойда қилади.
  • Аччиқ бодом ёғини 3 маҳал 1 чой қошиқдан ичилса, жигар ва талоқ тиқилмаларини очади.
  • Аччиқ бодом ёғи буйрак ва қовуқдаги тиқилмаларни очади, тошларни майдалайди.
  • Буйрак ва бачадон оғриғига, шишлар, бачадон қаттиқлиги, бола бўғилишига ва сийишда қийналишига 3 маҳал 1 ошқошиқдан ичилса фойда қилади.
Яна ўқинг:  Бемордан ҳол сўрашнинг ҳам ёзилмаган ўз қоидаси бор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: