“Билагузук” салати

Зарур масаллиқлар: 300гр. товуқ гўшти, 2 дона пиёз, 400гр. шампион қўзиқорини, 2 дона тухум, 100 гр. қаттиқ пишлоқ, ярим стакан тозаланган ёнғоқ, таъбга кўра майонез ва зайтун меваси.

Тайёрланиши: товуқ гўшти қайнатиб олинади. Пиёз ва қўзиқорин бўлакларга бўлиниб, ёғда алоҳида қилиб қовурилади. Тухум билан пишлоқ қирғичдан ўтказилиб, гўшт тўртбурчак шаклда тўғралади ва ҳамма масаллиқлар идишга солинади. Майонез, ёнғоқ, таъбга кўра туз солиниб, аралаштирилади.

Ликопча ўртасига стакан қўйилиб, атрофига масаллиқдан маълум миқдорда солинади. Сўнг стакан олиниб, салат зайтун ва салат барги билан безатилади.

Ёқимли иштаҳа!

Дилфуза АЗИМОВА

Яна ўқинг:  Шакар қонни тўхтатади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: