Озишга халақит бермайдиган ширинликлар

Тез озишни кўзда тутувчи парҳезларнинг деярли ҳаммаси фақат таъқиқлардан иборат. Ширинлик эса энг кўп таъқиқланадиган маҳсулот ҳисобланади.

Бу маҳсулотларни тез озиш учун мўлжалланган парҳезга мослаштириш мумкинми? Мумкин! Аммо буни ақл билан қилиш керак.

Озаётган одамлар баъзида ўзларини ширинлик билан сийлаб туришлари жуда муҳим экан. Энг муҳими қандай маҳсулотларни саломатликка зарар етказмасдан истеъмол қилишда. Организм нормал ишлаши учун оқсил ҳам, ёғ ҳам, углеводлар ҳам зарур. Бироқ, улар қанча миқдорда бўлиши керак, деган савол туғилади.

Шундай қилиб, энг оммабоп ширинликлар рўйхатини тузамиз ва улар қай даражада фойдали бўлишини кўриб чиқамиз.

1. Шоколад – ушбу маҳсулот бахтиёрлик гормони (серотонин) ишлаб чиқишида кўмаклашади. Бу ажойиб антидепрессант! Уни бахтиёр одамларга қараганда меҳр-муҳаббат ва эътибор танқислигини ҳис қилувчи одамлар кўпроқ тановвул қилади. 100 г шоколадда 550 дан 650 гача ккал мавжуд. Бу жуда кўп, албатта. Аммо, шунга қарамасдан, ушбу ширинлик фойдали бўлиши ҳам мумкин. Унинг таркибида калий, кальций, магний, фосфор, темир моддалари, РР ва В гуруҳи витаминлари, мия ва хотира учун зарур бўлган лецитин моддаси мавжуд. Шу боис озиш жараёнида кайфиятни кўтариш учун озроқ шоколад тановвул қилиш зарар қилмайди.

2. Асал – ушбу маҳсулот қандга ажойиб муқобил бўла олади. Унда барча микроэлементлар, витаминлар, биофлавоноидлар ва антиоксидантлар бор. 1 чой қошиқ асалда тахминан 40 ккал мавжуд бўлиб, озаётган кишилар кунига кўпи билан 1 чой қошиқ истеъмол қилишлари мумкин. Аммо эсингизда бўлсин, асалнинг табиийсини истеъмол қилинг, акс ҳолда ҳеч қандай фойда бўлмайди.

3. Мармелад – қиём ва зефир. Бу ширинликлар зарари ва калорияси кам маҳсулотлар сирасига киради. Уларда на оқсиллар, на ёғлар, на витаминлар бор. Микроэлементлар миқдори ҳам кам, 100 г ширинликда 300 ккал қанд-углеводлар бор. Аммо бу углеводлар тез йўқолиб кетади. Шу боис парҳез нуқтаи-назаридан ушбу ширинликлар тез озиш учун оптимал ҳисобланади.

4. Мураббо – yй шароитида табиий мевалардан тайёрланган мураббони, айниқса, қиш совуқларида ёки касал бўлганда тановвул қилиш жуда фойдали. Аммо меъёр қоидасини унутмаслик зарур. Чунки, 1 чой қошиқ мураббода унга солинган қанд миқдорига қараб 20 дан 40 гача ккал мавжуд.

Яна ўқинг:  Макаронли “гамбургер”

5. Қуруқ мевалар – ушбу табиий маҳсулотлар таркибида витаминлар, пектинлар, клетчатка, антиоксидантлар, фруктоза, биофлавонлар бор. Қуруқ мевалар ҳам ўз табиатига кўра калорияли, аммо улар тозалаш хусусиятига ҳам эга. Энг муҳими, уларни куннинг биринчи ярмида соат 15-16 гача тановвул қилиш эсингизда бўлсин.

Камола Самиғжонова тайёрлади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: