Таэквондочиларимизнинг оламшумул ғалабаси

Ўзбекистон таэквондо ITF терма жамоаси 10-13 июнь кунлари Италияда ўтказилган WASCO йўналишидаги Х жаҳон чемпионатида иштирок этди.

Қувонарлиси, Шарқ якка курашчиларимиз жаҳон чемпионати якунида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгалашди.

Мазкур нуфузли мусобақада дунёнинг 32 давлатидан 600 нафардан зиёд спортчилар медаллар учун даянга чиқишди. Турнирда юртимиз шарафини 50 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Баҳслар мобайнида тил ва массоги йўналишларида Ойноз Ғаниева, Беҳруз Шониёзов, Умид Шоғиев, Абдуғофур Эргашбоев, Суҳроб Комилов, Дилноза Маҳамадалиева, Фурқат Бозоров, Баҳодир Холбеков, Шоҳжаҳон Бурҳонов, Абдукозим Исроилов, Абдурауф Ирисбоев, Жасур Салимов, Ойбек Мирзоҳидов, Ҳасан Раҳмонов, Абдуғофур Абдуллаев, Фарангиз Алиевалар олтин медалга сазовор бўлишди.

Якунида ёшлар ва катталар ҳамда фахрийларимиз жами 22та олтин, 16та кумуш, 34та бронза медалини қўлга киритишди.

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Хабарлар, янгиликлар, воқеалар (2012-44)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: