Полвонлар Ўзбекистон Президенти соврини учун беллашди

Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Президенти соврини учун Амир Темур хотирасига бағишланган VII халқаро турнир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, мамлакатимиз Кураш федерацияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Кураш халқаро ассоциацияси томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилган нуфузли турнирнинг умумий соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларини ташкил этиб, мутлақ вазн тоифасида мусобақа ғолиблигини қўлга киритган курашчи Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 минг АҚШ доллари билан мукофотланиши белгилаб қўйилди.

“Ҳисор” марказий стадионида ўтказилган нуфузли турнирда дунёнинг ўттизга яқин давлатидан энг кучли полвонлар эркаклар ўртасида тўртта, аёллар ўртасида эса иккита вазн тоифасида ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Мутлақ вазн тоифасидаги полвонлар ўртасида ўтган финал беллашувида ҳамюртимиз Шерали Жўраев эронлик Жафар Паҳлавонийни мағлуб этиб, олтин медаль билан бирга Ўзбекистон Президенти соврини – 10 минг АҚШ долларига эга бўлди. Жафар Паҳлавоний иккинчи, ҳамюртимиз Илҳом Жўраев ва мўғулистонлик Анар Дорч учинчи бўлди. Шунингдек, эркаклар ўртасида эронлик Илёс Али Акбарий, тожикистонлик Беҳрузий Ҳожизода, Камроншоҳ Устапирён, аёллар ўртасида Гулнор Сулаймонова ва Гулноза Матниёзова ўз вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди.

Шунингдек, мусобақа иштирокчилари ва меҳмонлари Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги тарихий ёдгорликлар, мустақиллик йилларида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, барпо этилган замонавий иншоотлар билан танишди.

Яна ўқинг:  Болалар саломатлиги йўлида самарали ҳамкорлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: