Назария ва амалиёт тақдимоти
Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманида ўтказилган “Йил тарбиячиси – 2016” кўрик-танловининг вилоят босқичида 15 нафар мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси ўзаро беллашди.
Танловда иштирокчилар 4 шарт бўйича билим ва истеъдодини намойиш этди. Тарбиячиларнинг ўзлари ясаган дидактик материаллари тақдимоти ҳамда уларнинг эртак, ҳикоя ва масаллардан парча ижро этиш маҳорати йиғилганларда катта таассурот қолдирди.
Якунда Зангиота туманидаги 4-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Нигора Раҳимова биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.
Фаол иштирокчиларга махсус номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Дилором ТОЖИБОЕВА