Ёш футболчиларимиз муваффақияти

Россиянинг Калуга шаҳри мезбонлик қилган 2002 йилда таваллуд топган ёш футболчилардан иборат жамоалар ўртасидаги “Kaluga Junior Cup” халқаро мусобақаси якунланди.

Турнирда муваффақиятли иштирок этган Дилшод Нуралиев мураббийлигидаги “Пахтакор” тарбияланувчилари ярим финал учрашувида “Краснодар” клубини йирик 5: 1 ҳисобида мағлуб этишди. “Пахтакор” жамоаси ҳал қилувчи финал учрашувида Беларуснинг “Динамо-Минск” клубига қарши майдонга тушди.

Ушбу баҳснинг биринчи бўлимида рақиб жамоаси ҳужумга зўр берган бўлишига қарамасдан “ёш шерлар” ҳимояда жуда яхши ўйин кўрсатди. Иккинчи бўлимда “Динамо” ҳимоячилари хатосидан унумли фойдаланган Руслан Розиев “Пахтакор”ни олдинга олиб чиқди. Голдан сўнг футболчиларимизда ҳисобни ошириш учун бир қатор имкониятлар бўлди, лекин иккинчи гол фақатгина учрашувнинг сўнгги дақиқасидагина киритилди. Шундай қилиб “Пахтакор” биринчи бор ўтказилган “Kaluga Junior Cup” ҳалқаро мусобақаси ғолибига айланди.

Ёш футболчимиз Диёр Холматов мусобақанинг энг яхши ҳужумчиси, Руслан Розиев эса энг яхши ўйинчиси деб тан олинди.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  Рангин туйғулар намойиши

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: