БОЛАЛАР ҲИМОЯСИ ВА МАТБУОТ

Пойтахтимизда “SOS – Ўзбекистон болалар маҳаллалари” уюшмаси томонидан болаларни ижтимоий ҳимоя қилаш масалаларининг оммавий ахборот воситаларида ёритилишига бағишланган семинар ташкил этилди.

Ушбу тадбир доирасида Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарларида масъул идора ва тузилмалар ҳамкорлигини кучайтиришга оид лойиҳа самарали амалга оширилмоқда. Лойиҳа асосида тренер ва экспертлар гуруҳи шакллантирилиб, вояга етмаганлар ишлари, васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар масъул котиблари, мутахассислар, инспекторлар, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмалари ходимларининг касбга оид билим ва малакасини ошириш, фаолиятини мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Семинарда босма ва электрон ОАВ ходимлари болаларнинг ижтимоий ҳимоясига оид миллий қонунчилик, ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар ва болалар билан ишлаш амалиёти билан таништирилди. Машғулотлар давомида интерфаол ўқитиш услубларидан кенг фойдаланилгани болаларни ижтимоий ҳимоялашга оид масалаларни ёритишда зарур бўладиган билим ва кўникмаларни янада мустаҳкамлашда алоҳида аҳамият касб этади.

М. ТОЛИПОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Гимнастика барча учун

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: