Ораста қиз тўгаракда оилага тайёрланади
Ғаллаорол тиббиёт коллежи барча гуруҳларида “Ораста қизлар” тўгарагининг ташкил этилиши, ўсмир қизларнинг ўз йўлини аниқ ва тўғри белгилаб олишига кўмак бермоқда.
Тўгарак аъзоларининг тиббий-маърифий саводхонлигини юксалтириш, уларни турли мафкуравий таҳдидлардан асрашда педагогик тажрибага таяниш билан бирга, айнан шу йўналишдаги энг сўнгги янгиликларни етказиш ҳам биз ўқитувчилар олдидаги асосий вазифалардан биридир.
Ўтган ўқув йилида фармация йўналиши бўйича 2-босқич ўқувчиси Шоҳруза Имомова “Ораста қизлар – мустаҳкам оила таянчи” кўрик-танловининг республика босқичида қатнашиб, “Энг иқтидорли қиз” номинацияси совриндори бўлди ва “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгашининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
“Ораста қизлар” тўгарагига бугунги кунда 25 нафар қиз аъзо бўлиб, машғулотларга туман хотин-қизлар қўмитаси фаоллари, шифокор ва педагоглар таклиф этилмоқда.
Азиза ИСОҚУЛОВА,
Ғаллаорол тиббиёт коллежи ўқитувчиси