Биз соғлом болалармиз

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги, Феруза маҳалласида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Биз соғлом болалармиз” деб номланган байрам тадбири ўтказилди.

Маҳалладошлар байрам баҳона бир дастурхон атрофида йиғилдилар.

– Юртимиз фарзандларининг соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етиши учун биз катталар доимо масъулмиз, – дейди Феруза маҳалласи диний маслаҳатчиси Роҳат опа Абдухолиқова. – Бугунги байрам ҳам ана шу мақсад йўлида ташкил этилди.

Тадбир доирасида болалар ўртасида ўтказилган шахмат-шашка мусобақаси ҳақиқий беллашувга айланди. Ақлни чархловчи ушбу мусобақада 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўз маҳоратини ишга солдилар. Турнирда Муҳаммадали Нормаматов, Давронбек Аҳмаджонов, Абдуҳолиқ Юсупжоновлар пешқадамлик қилдилар.

Туман маданият уйи санъаткорлари байрам тадбирига кўтаринкилик бахш этди.

Муҳаббат ХЎЖАМУРОДОВА

Яна ўқинг:  Спорт – соғлиқ гарови

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: