МУРУВВАТ – ЎЗБЕКОНА ҚАДРИЯТ

Мамлакат равнақи ва ривожи ўз-ўзидан амалга ошадиган жараён эмас. Унда ўз соҳасига фидойи, жонкуяр ва саховатли инсонларнинг ўрни бўлакча.

“Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия жамғармаси ҳам аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига ёрдам кўрсатиб, унинг саломатлиги йўлида сидқидилдан хизмат қилиб келмоқда. Ўтган йилнинг ўзида Сурхондарё вилояти минтақавий филиали томонидан ҳам эътиборга лойиқ эзгу ишлар амалга оширилди.

Жамғарманинг вилоят минтақавий филиали тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда Термиз, Қизириқ, Музробот, Жарқўрғон, Сариосиё, Бойсун, Қумқўрғон туманларидаги марказидан кам таъминланган, кўп болали оилалар, ногиронлар, ҳарбийлар ва уларнинг оилалари малакали тиббий-ижтимоий патронаж кўригидан ўтказилди.

Туман соғлиқни сақлаш бўлимлари тавсиясига асосан, аёллар, болалар, ўсмирлар, бепул дори-дармонлар, йод ва темир моддали препаратлар, санитария-гигиена воситалари тарқатилиб, саломатлигини тиклашга кўмак берилди. Шунингдек, тиббий-ижтимоий патронаж бригадаси томонидан оилаларнинг турмуш шароити ва ижтимоий аҳволини ўрганиш мақсадида 6433 та оила тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига озиқ-овқат маҳсулотлари ва зарурий бошқа турдаги мурувват ёрдамлари берилди.

Жамғарма томонидан турар жойларда, маҳаллаларда ва ўқув муассасаларида соғлом оилани шакллантириш, “Соғлом она-соғлом бола” мақсадли вазифасини амалга ошириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш “Яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг зарари”, “Соғлом она-соғлом бола”, “Соғлом оилани шакллантириш” каби мавзуларда кенг кўламда тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда.

Жонибек КАРИМОВ,

“Соғлом авлод учун” жамғармасининг Сурхондарё вилоят минтақавий филиали бош мутахассиси

Яна ўқинг:  Шифобахш ва ноёб ўсимлик

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: