МЕЗОНИ ЙЎҚ ХАЙРУ САХОВАТ

Валентина ая Смородина қисматнинг аянчли зарбидан ёлғиз қолган аёлдир. У Қарши шаҳрининг “Ойдин” маҳалласида истиқомат қилади. Яхши инсонларнинг, саховатли ташкилотларнинг борига шукурки, уларнинг ғамхўрлиги ва эътибори туфайли аёлнинг ҳолидан доимо бохабар бўлиб туришади.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Қашқадарё вилояти минтақавий филиали томонидан 2013 йил – “Обод турмуш йили” муносабати билан ёлғиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қариялардан манзилли хабар олиниб зарурий дори-дармонлар тарқатилди.

– Қўни-қўшнилар, маҳалла фаоллари, турли ташкилотлардан келган вакиллар билан уйим доимо гавжум. Уларнинг беминнат ташрифи хонадонимни тўлдириб, кўнглимни тоғдек кўтаради. Яхши инсонларнинг борига шукур, – дейди Валентина Смородина мамнуният билан.

Шунингдек, жамғарманинг минтақавий филали Қарши шаҳар, Косон, Яккабоғ, Қамаши туманларида истиқомат қилаётган, жами 56 нафар ёлғиз кексалар, нафақахўрлар ва ногиронлар ҳолидан хабар олиб, уларга зарурий дори воситалари, тиббий анжомлар топширилди. Қашқадарё вилояти “Уруш ва меҳнат фаҳрийлари” шифохонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, фахрийлар ва ногиронларни ижтимоий қўллаб-қуватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят фахрийларига жамғарма томонидан ажратилган дори-дармонлар, гигиена воситалар, тиббий анжомлар тарқатилди. Жорий йилнинг ўзида жамғарманинг филиали вилоятдаги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқув муассасаларида жами 4963 нафар ўсмир ва ёшлар ўртасида “Соғлом турмуш тарзи асослари”, “Жиноятчилик ва ақидапарастлик оқибатлари”, чекиш, ичкиликбозлик, жинсий йўллар билан юқувчи инфекцион касалликлар, гиёҳвандлик каби мавзуларда давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилди. Шунингдек, ёшларни бўш вақтларида маданий ҳордиқ олишлари учун жамғарма томонидан Шаҳрисабз, Яккабоғ, Китоб туманларида жойлашган “Зиё чашма”, “Лочин”, Улуғбек, Охунбобоев, “Алоқачи”, “Ёш алангачи” каби кўплаб оромгоҳларда дам олаётган болалар учун шу жумладан, кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига хомийлар томонидан ташкил этилган маданий дам олиш кунларида жамғарма филиали ҳамда шаҳар ва туман таянч масканлари ва жамоат ташкилотлари иштирокида “Болалар –бизнинг келажагимиз” шиори остида маънавий-маърифий ҳамда спорт тадбирлари ташкил этилди. Фаол иштирокчи болаларга эсдалик совғалари топширилди.

Сурайё ЎРИНОВА,

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармасининг Қарши шаҳар таянч маскани директори

Яна ўқинг:  Дахлдорлик ҳисси

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: