Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

КАМИЛАНИНГ ОЙДИН ОРЗУЛАРИ

25.01.2013
55 марта ўқилди
КАМИЛАНИНГ ОЙДИН ОРЗУЛАРИ

Диққат билан телевизор томоша қилаётган қизалоқ дабдурустдан бувисига ширин тилда “бувижон, мен катта бўлсам, телевизорга чиқиб, киноларда ўйнайдиган артист бўламан”, деганида Назира опа уч ёшли қизалоқнинг “бурро” гапларидан ҳайратда қолганди.

– Илоҳим айтганинг келсин. Ҳали кино нималигини билмай туриб, шунга ақлинг етган бўлса, Оллоҳнинг ўзи сенга мададкор бўлсин,– деганди ўшанда.

Назира опа асли ҳамшира. У кўп йиллар инсон саломатлиги йўлида меҳнат қилиб ўн йилдирки, қарилик гаштини сурмоқда. Турмуш ўртоғи вафот этгач, ёлғиз фарзанди хизмат сафари билан хотинини олиб олис юртга кетади. Назира опа набираси – Камилани ўзининг ёнида олиб қолди. Ўшанда жингалак сочли оқ-сариқдан келган жажжи Камила икки ёшда бўлишига қарамай, зукко қизча эди. У бувиси олиб келган ўйинчоқ ва қўғирчоқларни севиб ўйнар, телевизор орқали бериладиган мултфилм ва киноларни худди катталардек диққат билан томоша қиларди.

Комила уч ёшидан бошлаб болалар боғчасига қатнай бошлади. Боғча опалари уни тенгдошларидан кўра зеҳнли, тиришқоқ ҳамда қўшиқ куйлашга қобилияти борлигини айтишди. Назира опа набирасидаги бу хислатларни ривожлантириш учун бор имкониятини ишга солди. Камила беш ёшга тўлганда уни мусиқа мактабига етаклаб борди. У тез орада мусиқа мактабининг энг тиришқоқ ўқувчисига айланди. Камиланинг бармоқлари пианино тугмачалари устида эркин ҳаракатланса, гитара чалиб қўшиқ куйлаганда унинг қалбидаги орзулари самода парвоз айлар эди.

Бугунги кунда Яккасарой туман 72-сонли умумтаълим мактабида таҳсил олаётган Камила аниқ ва ижтимоий фанларни яхши ўзлаштириш билан бирга, қўшимча тўгаракларга қатнашишни жон-дилидан севади. У яқинда мусиқа мактабининг пианино йўналишини аъло баҳоларга тугаллаб, гитара бўйича таҳсил олмоқда. Шунингдек, “Аладин” вокал-эстрада шоу гуруҳида ашула ва рақс йўналишида таҳсил олмоқда. Камила мактабда ўтказиладиган барча тадбирларда фаол иштирок этади.

Унинг энг катта ютуқларидан бири, “Янги авлод – 2011” болалар ижодиёт фестивалида Тошкент шаҳар саралаш босқичи “В”-вокал йўналиши ғолиблигини қўлга киритгани бўлди.

Нимага интилсанг, шунга эришасан, дейди доно халқимиз. Айни баҳорда кинога таклиф этиш мақсадида ўқувчиларнинг актёрлик маҳорати синаш учун келган кинорежиссёр – Саид Мухторов томонидан суратга олинаётган “Оқпадар” бадиий филмига танлаб олинган 8-синф ўқувчиси Камила Гемандинованинг орзулари ҳақиқатга айланди.

Ҳа, ёшликдан санъатни қалбга муҳрлаб, юксак орзуларни мақсад қилган 8-синф ўқувчиси К. Гемандиновага таълим-тарбия ўчоғидаги устозлари ҳамиша имконият яратиб берадилар. “Мактабимизнинг киноюлдузи” дея фахрланадиган мактаб директори – Нодира Йўлдошева, синф раҳбари Нигора Қодирова, қўлига илк қалам тутқазган Наргиза Зоҳидова, Светлана Самидова, Евгения Носирова, Гулбаҳор Юнусова каби устозлари ундан маслаҳат ва ёрдамларини асло аямайдилар.

– Қиз бола тикиш-бичишни, кийинишни, озода юришни билмаса уят бўлади. Шу боис мен ўзимга турли дизайнда кийим тикиш ва яратишни, соч турмаклашни ўргандим. Ўзимга доим олдинга интилишни шиор қилиб олдим, – дейди синглимиз.

Ота-оналаримизнинг орзуси фарзандлар келажаги ва камолини кўришдан иборат экан, санъатни кўнглида ўстириб, чуқур билим олиш ва саънаткор бўлиш йўлида тинмай интилаётган иқтидорли ўқувчи – Камила Гемандиновага омад ёр бўлсин, деймиз.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИМаданият

ЎЗБЕКИСТОНДА МАДАНИЙ МЕРОС ҲАФТАЛИГИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти ва ОАВ миллий ассоциацияси томонидан ташкиллаштирилган Маданий мерос ҳафталиги ўз якунига етди

22.09.2021323
БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗМаданият

БИР ЖАМОА. БИЗ ТУРЛИМИЗ. БИЗ ТЕНГМИЗ

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни “Ўзбекистон” Халқаро анжуманлар саройида 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан «Бир жамоа» деб номланган катта концерт дастури на

01.12.2021316
Психологик портрет деганда нимани тушунамиз?Маданият

Психологик портрет деганда нимани тушунамиз?

Ҳар бир одамнинг психологик портрети бўлади. Уни рассом эмас, балким Сизнинг ўзингиз яратасиз. Айнан мана шу психологик портрет бошқаларнинг Сизга бўлган муносабатини белгилаб бера

12.11.2021307
Маънавият – билимлар асосиМаданият

Маънавият – билимлар асоси

Ташкент давлат техника университети “Геология қидирув ва кон металлургия” йўналишига тегишли ётоқхонада яшовчи талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш одат тусига айланган. Б

15.11.2024306