Ғаройиб қуёш батареяси

Жанубий Кореянинг Кванжу шаҳридаги фан ва технологиялар институти мутахассислари организмга имплантация қилинадиган қурилмаларнинг (масалан, кардиостимуляторлар) узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган митти қуёш батареясини яратди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, инсон организмига ўрнатиладиган тиббий қурилмаларнинг оддий батареялари беш-саккиз йилдан сўнг ишдан чиқади. Шундан кейин уларни алмаштириш учун қайта жарроҳлик амалиёти ўтказишга тўғри келади. Мазкур ихтиро эса электр энергияси етишмовчилиги муаммосини ҳал этиш имконини беради. Шунингдек, икки соат қуёшдан қувват олиш сутка давомидаги фаолият учун хизмат қилади. Қурилма инсон сочининг ўн бешдан бири қалинлигидаги эгилувчан пластинадан иборат. 647 микроватт кучга эга батарея майдони эса 0, 07 квадрат сантиметрдан ошмайди.

Нигина БОТИРОВА

Яна ўқинг:  Эътироф

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: