Планшетлар ноутбукларни ортда қолдирмоқда

Планшетларнинг дунё миқёсидаги савдоси 2013-йилда ноутбуклар, 2015-йилга келиб эса бутун шахсий компьютерлар савдосидан ошиб кетади, дейилади IDC таҳлилий компанияси тадқиқотида.

Жорий йилда дунё бозорига 229,3 миллионта планшет етказиб берилиши кутилмоқда. Бу ўтган йилги 144,5 миллионтадан 58,7% га кўп демакдир. IDC компаниясининг таъкидлашича, истеъмолчиларнинг планшетларга муносабати жиддий равишда ўзгарган. Компьютерлар истеъмолчилар, айниқса, бизнес-фойдаланувчилар учун аввалгидек муҳим рол ўйнаб қолса-да, кўпчилик кундалик ҳаёт учун оддий ва бежирим танлов сифатида планшетларни афзал кўрмоқда.

Айни пайтда дунёнинг планшетлар бозори ОC Андроид базасидаги арзон мосламалар эвазига фаол ривожланмоқда. 2013-йилда планшетнинг ўртача баҳоси ўтган йилги кўрсаткичдан 10,8% га яъни 381 долларгача арзонлашади, дея башорат қилмоқдалар таҳлилчилар. Таққослаш учун, жорий йилда шахсий компьютернинг ўртача нархи 635 доллар бўлиши кутилмоқда, бу планшетлар баҳосидан деярли 2 баравар қимматдир.

Яна ўқинг:  Tинчлик – болалар нигоҳида

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: