Иммунитет учун хавфли омиллар
Буюк Британиия экспертлари фаол иммунитет тизимини пасайтирувчи омиллар рўйхатини тузиб чиқишди.
Уларнинг хулосасига кўра бу борада энг хавфли “душман” шакар деб топилди. Қисқа вақт ичида танаввул қилинган 100 грамм шакар организмнинг курашувчанлик даражасини 5-6 соатда уч баробарга камайтириб юборар экан.
Кам сув ичиш иммунитетни туширувчи омиллар рўйхатида иккинчи ўринни эгаллади. Шунингдек, буруннинг қуриб қолиши ҳам иммунитетнинг пасайишига сабаб бўлар экан. Шифокорларнинг сўзларига қараганда бурун оқиши ёки унинг тиқилишида инсон касалликлардан ҳимояланган бўлади. Шиллиқ қаватдан ишлаб чиқарилган моддалар ва бурун тиқилиши организмда микробларга қарши ҳимоя реакциясини шакллантиради.
Бундан ташқари иммунитет беҳисоб руҳий зўриқишлар манбаи – уйқусизликдан қаттиқ азият чекади. Яъни, кам ухлаш, кўп асабийлашиш иммун тизими тўқималари фаолиятини пасайтиради.
Х. ҲУСЕНОВА