Ярим сонияда қувватланадиган аккумулятор

Осло университети олимлари ярим сонияда қувватланадиган, бироқ ўта кичик сиғимга эга аккумуляторни ихтиро қилди.

Профессор Ола Нильсен ва университет битирувчиси Кнут Бьярне жамоат транспорти учун экологик тоза қувватланиш манбаини яратишни режалаштирганди. Мутахассислар Гангруд тўйиниш тезлигини ошириш ва қурилма ҳажмини камайтириш учун батарея сиғимини қурбон қилишга қарор қилди. Шунга мувофиқ, аккумуляторнинг бир марта тўйиниши бекатлар ўртасида ҳаракатланишга етадиган қилиб яратилди. Ҳар бир тўхташ жойида эса автобуслар махсус платформаларда қувватлантирилди.

Батарея устида тўрт йил меҳнат қилган тадқиқотчилар келгусида унинг қуввати узоқ масофаларга етиши борасида изланишларни давом эттиришни мўлжалламоқда.

Нигина БОТИРОВА

Яна ўқинг:  Миннатдорлик мактаби

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: