Терак гули аллергияга сабаб бўлиши мумкин(ми?)

Aллергия – гипертаъсирчанлик, организмнинг маълум аллергенлар таъсирига ўзгарган, ўзгача реакциясидир. Бу иммун тизимимиз беозоргина моддаларга фавқулодда шиддатли реакция кўрсатади ва организмга зарар етказмайдиган аллергенлардан жуда қаттиқ ҳимоялана бошлайди. Одатда аллергик реакциялар тезда намоён бўлади ва қичишиш, тери юзасининг қизариши каби ўзгаришлар билан кузатилади. Худди шундай реакциялар, қизариш, ачишиш, шишларнинг пайдо бўлиш ҳолати нафас йўлларида ҳам содир бўлиши, бу ҳатто, ўлимга ҳам олиб келиши мумкин.

Aмалда атрофимиздаги исталган нарса, буюм, предмет аллергенга айланиши мумкин: қуёш, мушук, дарахт ва ўсимлик гуллари чангги, севимли таом, уйдаги чанг, совуқ, косметика, дорилар ва ҳоказо. Бу рўйхатни эса давом эттириш мумкин. Aллергия ривожланишида асосий омил, индувидуал сезувчанлик ва ирсият экани маълум. Ота-онадан биттаси аллергия билан оғриса, болада аллергия ривожланиш эҳтимоли 35-45 фоиз, ҳам ота, ҳам она аллергик бўладиган ҳолатда боланинг бу касалликка чалиниш эҳтимоли 80-85 фоиз ташкил этади. Аллергик касалликларга тераклар ҳам сабабчи бўлиши мумкин.

Уйдан ҳовлига чиқишингиз билан пардек учиб юрган Калифорния тераги гуллари, аввало, кўзингизни олади, қор ёғяптими деб ўйлайсиз. Сўнг бироз ташқарилагач, пар гуллари бурнингизга, қулоғингизга, эҳтиёт бўлмасангиз, кўзингизга кириб кетади. Улар учиб-учиб, бурчакларда, дуч келган жойда тўпланиб, атроф-муҳитнинг ифлосланишига сабаб бўлади. Мутахассисларнинг айтишича, айнан Калифорния тераги келиши билан ўзимизнинг теракларга ҳам гуллаш дарди юққан.

Аллергияси бор беморлар учун бу анча хавфли бўлиб, турли касалликларнинг урчишига олиб келади. Масалан, аллергик ринит (бурун битиши, оқиши, қичишиши, аксириш), аллерик конюктивит (кўз ёшланиши, қичишиши, қум кириб қолгандек ҳиссиёт бўлиши кабилар) ёки бўлмасам аллергик риноконюктивит (ҳам бурунда, ҳам кўзда иккала аъзода, ҳам юқоридаги белгилар биргаликда келиши) кўринишида кечади. Касаллик авж олишини кутиб турмасдан касалликнинг олдини олиш зарур. Ҳозирги кунда эса бунинг иложи бор.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, профилактик даво мақсадида айни баҳор мавсумида бемор ўзини чангдан ҳимоя қилиш, парҳез тутиш, бурун бўшлиғи ва томоқни тез-тез оддий сув ёки тузли сувда чайиш, турли зарарли одатлар – ичиш, чекишдан воз кечиш, вақти-вақти билан аллерголог кўригига, асосан, қиш фаслида назоратдан ўтиш, антигистамин дори воситалари, бурун бўшлиғига ишлатиладиган томчи, пуркалувчи синтетик глюкокортикостероидлар ва аллергияга қарши вакцинани шифокор аллерголог-иммунолог назоратида қабул қилиш тавсия қилинади.

Даволаш ишлари аллерголог-иммунолог назоратида олиб борилса, бемор бу касалликдан бутунлай тузалади.

Шерзод МУХТОРОВ,

Яна ўқинг:  Наҳорда ичилган сувнинг хосияти

аллерголог-иммунолог

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: