Бетакрор юрт табиати кўзгуси

Музейлар ҳар бир юртнинг ривожланиш тарихи, халқнинг яшаш тарзи, урф-одат ва анъаналари, ижтимоий-маданий соҳаларда эришган ютуқлари ҳақида ҳикоя қилувчи ўзига хос кўзгудир. Бугун мамлакатимизда ҳам тарихий, илмий ва маданий меросимиз, маънавий қадриятларимизни ўзида асраб келаётган кўплаб музейлар фаолият кўрсатмоқда. Бу эса ёш авлодни юртимиз тарихи ва буюк аждодларимиз меросини чуқур ўрганишга, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилади.

Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Давлат табиат музейи мамлакатимиздаги энг ёши улуғ илмий-маърифий муассасалардан бири ҳисобланади. Музей флора-фауна, геология-география, илмий-маърифат, фонд каби бўлимлардан иборат. Ушбу маданий маскан Ўзбекистондаги музейлар ичида биринчилардан бўлиб табиатни намойиш қилишнинг ландшафт усулини ишлаб чиқди ва ўз экспозицияларига татбиқ этди. Бу усулнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, у томошабинга табиат ҳодисаларини ўзаро боғлиқлиги тўғрисида яққол тасаввур беради. Шунингдек, Марказий Осиёдаги энг йирик энтомология фонди, минг варақли гербарий ҳамда зоология ва география материаллари нафақат юртимизда, балки МДҲ мамлакатларида ҳам маълум ва машҳурдир.

– Музейимизнинг заҳира материаллари ушбу маскан ташкил топгандан буён йиғилган бўлиб, улар асосан республикамизнинг турли ҳудудларига уюштирилган экспедициялар натижасида келтирилган. Ҳозирда муассасамизда 350 000 дан ортиқ ҳашаротлар намунасидан иборат энтомология коллекцияси, 4 мингдан ортиқ умуртқали ҳайвон ва қуш тулуми сақланади. Эътиборлиси, музейимиздаги баъзи экспонатларга юз йил ҳатто ундан ҳам ортиқ вақт бўлган. Мисол учун Турон қоплони экспонатининг сақланаётганига 105 йил тўлди, – дейди музей директори Алибек Расулов. – Шунингдек, марказнинг геология бўлимида республикамизнинг турли ҳудудларидан келтирилган минерал ва фойдали қазилмаларнинг коллекцияси ҳам бор.

Майна ҲАСАНОВА

Яна ўқинг:  Шодлик улашиб яшаш саодати

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: