Қандай шакар фойдали?

Бир неча йилдан буён олимлар ўртасида жигарранг ва оқ тусдаги шакарнинг фойдали хусусиятлари, бир-биридан фарқли жиҳатлари юзасидан турли баҳс-мунозаралар давом этади.

Кимдир улар ўртасида ҳеч қандай тафовут йўқ, фақат ранги бир-биридан фарқланади деса баъзилар жигарранг тусдаги шакар оқ ранглисига қараганда фойдали деб ҳисоблайди.

Аслида жигарранг тусдаги шакар оқ ранглисидан фақат ранги билангина фарқ қилмайди. Оқ шакар қайта ишланган маҳсулот бўлиб, у шакарқамиш ва лавлагидан олинади. Ундан фарқли ўлароқ, жигарранг тусдагиси қайта ишланмаган шакардир.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, жигарранг ва оқ шакар таркибидаги углеводлар миқдори бир хил бўлиб, улар ўртасидаги фарқ минерал моддалар ва витаминлар билан боғлиқ экан. Жигарранг шакар таркибида минерал моддалар ва витаминлар кўп бўлиб, уни истеъмол қилиш натижасида оқ шакарникидек ортиқча вазн тўплаш ҳоллари кузатилмайди.

Агар сиз дўкондан жигарранг шакар харид қилмоқчи бўлсангиз, эътиборлироқ бўлишни тавсия этамиз. Чунки, билмаган ҳолда бўялган, рафинадланган оқ шакарни сотиб олиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Шу боис, қадоқдаги ёзувни диққат билан ўқиб чқинг. Агар у ерда “рафинадланмаган”деган ёзувга кўзингиз тушса, демак, маҳсулотни қўрқмай сотиб олишингиз мумкин.

Яна ўқинг:  Ҳунарда ҳалол насиба бор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: