САЛОМАТЛИК ПОСБОНЛАРИ
Пойтахтимизнинг Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида “Соғлом бола – келажагимиз”шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти томонидан ташкил этилган анжуманда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, санъаткорлар, ёшлар иштирок этди.
Тадбирда ёшларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш кўникмаларини шакллантиришга доир амалий машғулот ўтказилди. Шунингдек, Қизил ярим ой жамиятининг инсонпарварлик фаолиятига оид лавҳалар намойиш этилди, донорлик бўйича махсус акция уюштирилди. Қолаверса, таълим муассасаларида ташкил этилган “Саломатликнинг ёш дўстлари” тўгараклари ўртасидаги танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Тадбирда эстрада хонандалари ва болалар жамоаларининг концерти намойиш этилди.
Нигина БОТИРОВА